Фарғонада беш нафар шахс сохта ҳужжатлар орқали 428,8 млн сўм кредит олгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда беш нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, ҳеч қаерда расман ишламаса-да, ўзларини Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида кўрсатгани аниқланган.

Улар сохта меҳнат шартномалари ва иш ҳақи олганликлари тўғрисидаги маълумотномаларни тайёрлаб, тижорат банкининг Қува тумани филиалига тақдим этган. Натижада мазкур ҳужжатлар асосида 428,8 млн сўмлик кредит маблағи олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси – фирибгарлик ҳамда 228-моддаси – ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...

Больше похожих статей