- Advertisement -
Тошкент шаҳрида Шаҳриобод ва Навниҳол кўчалари кесишмасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Чеклов диаметри 700 мм бўлган иссиқлик тармоғининг бир қисмини алмаштириш ишлари билан боғлиқ.
Ҳаракат 23 сентябрь соат 22:00 дан 24 сентябрь соат 06:00 гача чекланади.
Ҳайдовчиларга мазкур ҳудудни Гулбаданбегим ва 3-Навниҳол кўчалари орқали айланиб ўтиш тавсия этилган.


