Қорақалпоғистонда хусусий мактабгача таълим ташкилотларини очиш учун тадбиркорларга 7 фоиз йиллик ставкали, 15 йил муддатга кредитлар ажратилади. Дастлабки беш йил тадбиркорлар учун имтиёзли давр ҳисобланади.
Бу орқали мактабгача таълим қамрови паст бўлган ҳудудларда кўрсаткични ошириш режалаштирилмоқда. Айни пайтда Қорақалпоғистонда мактабгача таълим қамрови 84 фоизни ташкил этмоқда.
Амударё, Бўзатов, Тахиатош, Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли ва Элликқалъа туманларида қамров даражаси паст экани қайд этилган.
Бошқа ҳудудларда ҳам тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Ҳудуднинг марказдан узоқлигига қараб кредит фоизи 7 фоиздан 15 фоизгача бўлади.


