Қорақалпоғистонда тадбиркорларга боғча очиш учун 15 йилга 7 фоизли кредит берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Қорақалпоғистонда хусусий мактабгача таълим ташкилотларини очиш учун тадбиркорларга 7 фоиз йиллик ставкали, 15 йил муддатга кредитлар ажратилади. Дастлабки беш йил тадбиркорлар учун имтиёзли давр ҳисобланади.

Бу орқали мактабгача таълим қамрови паст бўлган ҳудудларда кўрсаткични ошириш режалаштирилмоқда. Айни пайтда Қорақалпоғистонда мактабгача таълим қамрови 84 фоизни ташкил этмоқда.

Амударё, Бўзатов, Тахиатош, Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли ва Элликқалъа туманларида қамров даражаси паст экани қайд этилган.

Бошқа ҳудудларда ҳам тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Ҳудуднинг марказдан узоқлигига қараб кредит фоизи 7 фоиздан 15 фоизгача бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона фаолият...

Больше похожих статей