Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Акқулов БААнинг «Al Rais Travel», «Dnata Travel» ва «Nirvana Travel & Tourism» каби йирик сайёҳлик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида БИрлашган Араб Амирликлари ва форс кўрфази минтақасидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Томонлар oilавий, индивидуал ва ёшлар сайёҳати, шунингдек, премиум ҳамда MICE segmentларига мўлжалланган махсус туристик пакетларни шакллантириш ва кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратди. Учрашувда иштирок этган компаниялар БАА ва жаҳон туризм бозорида етакчи мавқега эга бўлиб, йирик хаво транспорти ҳамда туроператорлик тармоқларини бошқаради.


