Тўрткўл вокзали янги қиёфада фойдаланишга топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Тўрткўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2001 йилда қурилган Тўрткўл вокзали 2026 йилда тўлиқ реконструкция қилиниб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва қулайлигини оширишга қаратилган замонавий шароитлар яратилди.

Реконструкция ишлари доирасида вокзал биносининг ички ва ташқи қисми янгиланиб, замонавий кутиш зали ташкил этилди, янги ўриндиқлар ўрнатилди, поездлар ҳаракати ҳақида тезкор маълумот берувчи электрон ахборот таблоси жорий қилинди ҳамда бепул Wi-Fi хизмати йўлга қўйилди.

Шунингдек, вокзалда илгари мавжуд бўлмаган замонавий VIP зал барпо этилди. Мазкур зал йўловчиларга поездни қулай ва шинам шароитда кутиш ҳамда юқори даражадаги сервис хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган йўловчилар учун ҳам тегишли қулайликлар яратилди. Йўловчиларнинг юкларини ташиш учун махсус юк аравалари билан таъминланди.

Вокзалнинг ташқи ҳудуди ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, вокзал ҳудудида чакана савдо, банкомат, алоқа ускуналари ва офис хизматлари фаолияти йўлга қўйилган.

Маълумот учун бугунги кунда Тўрткўл вокзали Қорақалпоғистон Республикасининг муҳим темир йўл транспорти объектларидан бири бўлиб, кунига ўртача 150–200 нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Бир суткада ўртача 4 та йўловчи поезди қабул қилиниб, жўнатилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон янги J-10CE қирувчи самолётларини намойиш қилди

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган замонавий қирувчи самолётларни намойиш қилди. Маълум қилинишича, улар Хитойда ишлаб чиқарилган 4,5 авлод J-10CE...

Больше похожих статей