Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича икки томонлама муҳим ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Имзоланган битим ва келишувлар сиёсий-дипломатик ҳамкорликдан тортиб, савдо, инвестициялар, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳаларгача бўлган кенг йўналишларни қамраб олди.

Ҳужжатларнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга янги суръат бағишлашга қаратилган.

Маросим Нарендра Модининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Музокаралар якунига кўра, томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олди.

Эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат органлари, компаниялари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида тиббий жиҳозлар совға қилди

Ташхис ва даволаш ускуналари, реанимобиль, шунингдек, травматология ускуналари тўпламлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталларига топширилди. Бу ҳақда «Дунё»...

Больше похожих статей