- Advertisement -
Тошкент шаҳрида Беруний метро бекати — ТТЗ автостанцияси йўналиши бўйича №79-автобус қатнови йўлга қўйилди.
Янги йўналиш Фаробий кўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Турин политехника университети, Шимолий Олмазор, «Малика» бозори, Инҳа университети, Мўминов кўчаси, Шаҳрисабз кўчаси, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Феруза массиви орқали ҳаракатланади.
Йўналишда 10–11 та автобус хизмат кўрсатади. Автобуслар ўртасидаги ўртача интервал 15 дақиқани ташкил этади.
Йўл ҳақи 1 700 сўм этиб белгиланган.
Қатновларга «Ideal Auto Service» МЧЖ томонидан Youtong E9 русумли автобуслар жалб этилган.


