- Advertisement -
Бугун, 17 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Чекловлар таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 18:00 гача амал қилади.
Электр таъминоти қуйидаги ҳудудларда вақтинча тўхтатилади:
- «Геофизика» маҳалласи;
- Эъзоз кўчаси;
- Буюк Келажак кўчаси, 59, 65 ва 66-уйлар;
- Ҳислат кўчаси, 4–32-уйлар;
- Буйтепа кўчаси, 13–30-уйлар;
- Соғдиёна кўчаси, 1–10-уйлар;
- Имом Бухорий кўчаси;
- «Ўзбекгеофизика» маҳалласи.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг электр таъминоти тўлиқ тикланади.
Мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчилардан вақтинчалик чекловларни инобатга олиб, электр энергияси узилишига олдиндан тайёргарлик кўриш сўралди.


