- Advertisement -
Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра, Оила кодексининг 69-моддасига болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини назарда тутувчи қўшимчалар киритилиши белгиланган.
Мазкур ўзгартиш фарзандга фамилия бериш тартибини кенгайтиришга қаратилган.


