Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятида Кадастрлар палатаси филиали раҳбари пора билан боғлиқ ҳолатда фош этилди.

Маълум қилинишича, 1990 йилда туғилган фуқаронинг ноқонуний қурилган савдо дўконига оид далолатномани бекор қилдириш ва унга нисбатан қонуний чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига филиал раҳбари июль ойи бошларида 600 АҚШ доллари олган.

Бироқ мансабдор шахс ваъдасини бажармаган ва фуқарога 500 долларини қайтариб берган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ҳолат фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей