- Advertisement -
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида жойлашган кўлда 4 ёшли қизалоқнинг сувга чўкиши билан боғлиқ фожиали ҳодиса содир бўлди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, воқеа 5 август куни юз берган. Қизалоқ ва унинг опасини чўмилтириш учун буви олиб келган.
Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш чораларини кўрмоқда.


