Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда F1H2O жаҳон чемпионати босқичининг очилиш маросимида иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Иссиқкўл кўлида бўлиб ўтган сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда шунингдек, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари ҳам қатнашди. Давлат раҳбарлари мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар.

Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан бирга спортчиларнинг саралаш баҳсларини кузатди.

Қирғизистон Гран-приси сув-мотор спорти бўйича халқаро мусобақаларнинг нуфузли туркуми ҳисобланган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи саналади. Мусобақа Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи ҳомийлигида ўтказилмоқда.

Жаҳон чемпионатида ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан профессионал жамоалар ва спортчилар иштирок этади. Марказий Осиёда мазкур жаҳон чемпионати босқичи илк бор ташкил этилмоқда.

Мусобақа дастуридан машғулотлар, саралаш баҳслари ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликка чиқа оладиган юқори тезликдаги қайиқлар иштирокидаги асосий пойга ўрин олган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда “Россия таълими. Тошкент — 2026” халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 25–26 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Россия таълими. Тошкент — 2026” олтинчи халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси ўтказилади. Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги...

Больше похожих статей