«Фахрий темир йўлчи» кўкрак нишони 22 нафар соҳа ходимига топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида тантанали тадбир ўтказилди. Унда темир йўл соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ходимлар муносиб тақдирланди.

Тадбирда жамият бошқаруви раиси Зуҳриддин Нарзуллаев сўзга чиқиб, барча темирйўлчиларни касб байрами билан табриклади ҳамда уларнинг мамлакат транспорт тизимини ривожлантиришдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Маросим давомида 22 нафар ходим кўп йиллик самарали меҳнати, юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва соҳа тараққиётига қўшган ҳиссаси учун «Фахрий темир йўлчи» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти (ОСЖД) ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан темир йўл тизимида фаолият юритаётган 8 нафар раҳбар ОСЖДнинг Фахрий дипломлари билан мукофотланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 августдаги фармонига мувофиқ, ҳар йили август ойининг биринчи якшанбаси мамлакатимизда Темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида нишонланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат шаҳарсозлик кадастри геоахборот порталида қандай маълумотлар жамланган?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги dshk.shaffofqurilish.uz геоахборот портали орқали шаҳарсозлик соҳасига оид турли маълумотлар очиқ тақдим этилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей