28 июль соат 23:00 дан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар Бунёдкор кўчасининг Кичик ҳалқа йўлидан Қатортол-2 кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Шу сабабли айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгартиради:
— 41 ва 116-йўналишлар — Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Бунёдкор кўчалари орқали ҳаракатланади;
— 77-йўналиш — Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Ал-Хоразмий кўчалари орқали юради;
— 118-йўналиш — Бунёдкор – Кичик ҳалқа йўли – Қатортол кўчалари орқали ҳаракатланади;
— 74 ва 171-йўналишлар ҳаракати “Олмазор” метро бекатида қисқартирилади.
Ҳайдовчилардан йўл ҳаракатида ушбу ўзгаришларни инобатга олиш сўралди.


