Тошкентда 100 километрлик икки қаватли пуллик йўл қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Хитой корпорацияси билан ҳамкорликда пойтахтдаги транспорт тирбандлигини камайтиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳасини амалга оширади.

Лойиҳа доирасида умумий узунлиги қарийб 100 километр бўлган икки қаватли пуллик автомобиль йўли қурилиши режалаштирилган. Унинг тахминий қиймати 1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек, дастур доирасида еттита ерости туннели ва янги транспорт ечимлари барпо этилади. Бундан ташқари, жамоат транспорти учун 60 километр ажратилган йўлаклар ташкил этилиб, 279 километр шаҳар йўллари реконструкция қилинади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Тошкентнинг транспорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланиши, магистрал йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти ошиши ҳамда ҳайдовчилар ва жамоат транспорти йўловчилари учун манзилга етиб бориш вақти қисқариши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОКМК Муҳандислик мактабида хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун махсус курслар ташкил этилади

Миграция агентлиги ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда ОКМК ахборот хизмати маълум қилди. Маълум қилинишича,...

Больше похожих статей