Президент Янги Тошкентдаги йирик таълим, маданият ва спорт иншоотлари қурилиши билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, шаҳарни барпо этишнинг жорий босқичи ва истиқболли лойиҳаларини кўздан кечирди.

Давлат раҳбари дастлаб Янги Тошкентни барпо этиш дирекциясида бўлиб, шаҳарнинг йирик макети ва рақамли харитаси асосида қурилиш ишларининг бориши ҳақида ахборот олди. Учрашувда транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини уйғун ривожлантириш, яшил ҳудудлар ҳамда жамоат маконларини ўзаро боғлаш, Янги Тошкентни пойтахтнинг мавжуд қисми билан интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди. Барча лойиҳаларни ягона шаҳарсозлик концепцияси асосида юқори сифат ва меъморий уйғунликни таъминлаган ҳолда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Шундан сўнг Президент Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Янги Тошкентда барпо этилаётган янги кампусини бориб кўрди. Мажмуа шаҳар қурилишининг биринчи босқичида бунёд этилмоқда. Ҳозирда ректорат ва айрим факультетлар биноларида қурилиш ҳамда пардозлаш ишлари якунланиш арафасида.

Янги кампус таркибида ўқув бинолари, илмий лабораториялар, ахборот-ресурс маркази, электрон кутубхона, талабалар турар жойлари, спорт ва маданият иншоотлари жойлашади. Университетда халқаро таълим стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, бошқарув тизимини «Янги Ўзбекистон» университети тажрибаси асосида такомиллаштириш ҳамда ўқув жараёнларини рақамли платформалар орқали бошқариш режалаштирилган.

Ташриф давомида Янги Тошкентда қурилаётган Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг янги биноси ҳам кўздан кечирилди. Янги шаҳарнинг асосий илм-фан ва маърифат масканларидан бири бўладиган мажмуада қурилиш ишларининг қарийб 90 фоизи бажарилган. Уни жорий йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Тўрт қаватли, 30 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга бинода бир вақтнинг ўзида 1420 нафар китобхонга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Кутубхонада китоб фондларини сақлаш ва рақамли бошқариш учун юқори технологияли тизимлар ўрнатилади, миллий ва халқаро электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Шунингдек, кўзи ожиз фуқаролар учун махсус ўқув муҳити, кутубхона ҳудудида кутубхонахоналар, галерея, спорт ва дам олиш масканлари ташкил этилади.

Президент «Янги Ўзбекистон» университетининг қурилаётган янги кампуси билан ҳам танишди. Эллик гектар майдонда барпо этилаётган мажмуа 10 минг нафар талабага мўлжалланган бўлиб, унда ўқув бинолари, кутубхона, музей, мультимедиа ва кўргазма заллари, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ҳамда талабалар турар жойлари жойлашади. Лойиҳада таълим, илмий тадқиқот ва инновациялар учун ягона муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ташрифнинг навбатдаги манзили Янги Тошкентда қурилаётган замонавий футбол стадиони бўлди. 55 минг томошабинга мўлжалланган аренанинг қурилиши 2025 йил ноябрь ойида бошланган бўлиб, бугунги кунга келиб ишларининг 65 фоизи бажарилган.

Маълум қилинишича, стадион 2027 йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг асосий аренаси сифатида хизмат қилади. Бу ерда мусобақанинг ярим финал ва финал учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

ФИФА талабларига мувофиқ қурилаётган олти қаватли спорт мажмуасида спортчилар, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун барча замонавий шароитлар яратилади. Ҳудудда учта машғулот майдони, 5500 ўринли автотураргоҳ ҳамда метро бекати барпо этилади. Лойиҳада «яшил энергия», «ақлли бошқарув» ва экологик барқарорлик тамойилларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ташриф якунида Президент барча иншоотларда қурилиш ва жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатларда, юқори сифат билан якунлаш, уларни Янги Тошкентнинг ягона шаҳарсозлик муҳити ва транспорт инфратузилмаси билан уйғун ривожлантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси навбатдаги FIFA халқаро ўйинлар ойнаси доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга...

Больше похожих статей