Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташриф билан боради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 июль куни амалий ташриф билан Қозоғистонга йўл олади.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган учинчи халқаро “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Мазкур мусобақа анъанавий спорт турлари ҳамда уларнинг рақамли форматларини ўзида мужассам этган халқаро спорт тадбири ҳисобланади.

“Келажак ўйинлари” 29 июлдан 9 августга қадар давом этади. Унда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этади.

Тадбир замонавий спорт технологиялари ва рақамли мусобақаларни оммалаштириш, шунингдек, турли мамлакатлар спортчилари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонлик теннисчилар J300 турнирида барча фаворитларни мағлуб этиб, чемпион бўлди

Ўзбекистонлик теннисчилар Пекинда ўтказилган нуфузли J300 тоифасидаги ўсмирлар турнирида жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди. Данила Квасов ва Акмал Абдуллаев финал...

Больше похожих статей