Иқтидорли раҳбарларни саралашнинг янги тизими жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли бошқарувчилар, лидерлар ва янги авлод раҳбарларини аниқлаш ҳамда саралаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимот билан танишди. Унда давлат хизмати ва иқтисодиёт учун юқори малакали кадрлар захирасини шакллантириш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, мамлакатда инвестициялар ҳажми ва иқтисодий фаолликнинг ортиши профессионал бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжни янада кучайтирмоқда. Шу муносабат билан давлат хизматчиларини танлаш ва баҳолаш тизими босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда. Бугунги кунда 87,7 минг нафар давлат хизматчисининг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилган.

Тақдимотда сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлили орқали энергетика, “яшил” технологиялар, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида 50 дан ортиқ замонавий касб бўйича юқори малакали бошқарув кадрларига эҳтиёж мавжудлиги қайд этилди.

Янги тизимга кўра, номзодларни баҳолашда анъанавий “объективка” усулидан воз кечилиб, уларнинг билим ва тажрибаси, психологик хусусиятлари, стратегик фикрлаш ва лидерлик қобилиятини қамраб олувчи портфолио асосида 100 баллик рейтинг жорий этилади. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида истиқболли мутахассислар учун шахсий ривожланиш режалари ишлаб чиқилади.

Дастлаб ушбу механизм қишлоқ хўжалиги, олий таълим ва қурилиш соҳаларида синов тариқасида йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ҳар икки йилда 500 нафар истиқболли раҳбар саралаб олиниб, 2030 йилга қадар 1,5 минг нафар юқори салоҳиятли бошқарув кадрларидан иборат миллий захира шакллантирилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, раҳбарлик лавозимлари учун миллий кадрлар захирасини шаффоф шакллантириш мақсадида аграр соҳа, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ, таълим, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект каби йўналишларни қамраб оладиган “ТОП-100” очиқ танловини ташкил этиш таклиф қилинди.

Президент кадрларни саралашда очиқлик ва холисликни таъминлаш, иқтидорли мутахассисларни тизимли қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг салоҳиятидан мамлакат тараққиёти йўлида самарали фойдаланиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Азиз Аккулов Қирғизистон Туристик ташкилотлар ассоциацияси (KATO) ижрочи директори Нурлан Сапаров ҳамда икки мамлакатнинг етакчи...

Больше похожих статей