«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва хорижда таҳсил олаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда қайд этилишича, жамғармада амалга оширилган трансформация натижасида стипендия соҳиблари орасида дунёнинг энг нуфузли 100 та университетида таҳсил олаётган талабалар улуши 30 фоиздан 80 фоизга етган. Янги тартиб асосида ўтказилган учта танлов якунларига кўра, 447 нафар иқтидорли ёш жамғарма стипендиясига сазовор бўлган.

Муҳокамалар давомида жамғарма дастурларини ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг аниқ эҳтиёжларига мослаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича ёшларни етакчи хорижий университетларда мақсадли тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ўқиш харажатларини йирик саноат корхоналари билан ҳамкорликда молиялаштириш, халқаро университетлар билан қўшма таълим дастурларини кенгайтириш ҳамда битирувчиларнинг илмий тадқиқотлари, стартаплари ва ислоҳотларга қаратилган ташаббусларини кичик грантлар орқали қўллаб-қувватлаш таклиф этилди.

Тақдимотда хорижда таҳсил олаётган ватандошлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда 2026 йил 1 октябрдан бошлаб career.edu.uz платформасида «Хориждаги талабалар» модулини ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу тизим орқали чет элда ўқиётган ёшлар давлат идоралари ва хусусий компанияларга бириктирилиб, уларнинг амалиёт ўташи, иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиши ва келгусида ишга жойлашишига кўмаклашилади.

Бундан ташқари, юқори бўғин раҳбарлари учун Сингапур, Малайзия, Буюк Британия ва Япония тажрибаси асосида замонавий лидерлик дастурларини ташкил этиш режалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент иқтидорли ёшларни тизимли қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини мамлакат тараққиётига йўналтириш ҳамда барча танлов ва саралаш жараёнларида очиқлик ва адолат тамойилларини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифалар юклади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент «маҳалла еттилиги» фаолиятида масъулият ва ташаббускорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида «маҳалла еттилиги» тизими самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда...

Больше похожих статей