- Advertisement -
15 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида режали таъмирлаш ишлари муносабати билан табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги «Юзробод» маҳалласида газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача ўчирилади.
Бектемир туманидаги «Зилола» маҳалласи аҳолиси эса соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газсиз қолади.
Газ таъминотини таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг қайта тиклаш режалаштирилган.


