Ўзбекистон капитал бозорида янги молиявий инструмент — ипотека облигациялари муомалага киритилди. Мамлакат тарихида илк бор ипотека кредитлари билан таъминланган қимматли қоғозлар эмиссия қилиниб, улар бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди.
Лойиҳа «Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ҳузуридаги «UMRC SPV» МЧЖ томонидан амалга оширилди. Бу мамлакат капитал бозорида ипотека билан таъминланган қимматли қоғозларнинг биринчи эмиссияси ҳисобланади.
Мазкур ташаббус Президентнинг 2025 йил 21 февралда қабул қилинган «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, махсус ваколатли ташкилот тижорат банкларининг ипотека кредитлари портфели асосида тажриба тариқасида умумий қиймати 200 миллиард сўм бўлган ипотека облигацияларини чиқариши ҳамда уларни «Тошкент» Республика фонд биржаси орқали жойлаштириши назарда тутилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичида, 2026 йил 8 июль куни 40,56 миллиард сўмлик ипотека облигациялари бўйича ёпиқ обуна асосида «Халқ банки» иштирокида биринчи битим тузилди.


