Андижонда ноёб ҳолат: бир йўла беш нафар чақалоқ дунёга келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Андижон шаҳридаги 2-сон туғруқ мажмуасида аёл бир вақтнинг ўзида беш нафар фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Қайрағочтош» маҳалласида яшовчи аёл 6 июль куни туғруқхонага ётқизилган. Муддатидан олдин туғруқ бошлангани сабабли шифокорлар кесар кесиш амалиётини ўтказишга қарор қилди.

Амалиёт тажрибали акушер-гинекологлар, неонатологлар ва реаниматологлардан иборат жамоа томонидан муваффақиятли амалга оширилди. Натижада уч нафар қиз ва икки нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.

Янги туғилган чақалоқларнинг вазни қуйидагича бўлди:

  • биринчи қиз — 1450 грамм;
  • биринчи ўғил — 1605 грамм;
  • иккинчи қиз — 1495 грамм;
  • иккинчи ўғил — 1585 грамм;
  • учинчи қиз — 1205 грамм.

Туғруқдан сўнг она ва беш нафар чақалоқ Андижон вилояти Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиалига ўтказилди. У ерда уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, она ва чақалоқларнинг аҳволи барқарор бўлиб, улар шифокорлар доимий назорати остида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Бельгия АҚШни мағлуб этди ва чорак финалига чиқди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Бельгия терма жамоаси АҚШ устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб,...

Больше похожих статей