Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Аргентина терма жамоаси Кабо-Верде устидан қийинчилик билан ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқди.
Майами шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Аргентина сафида ҳисобни Лионель Месси очган бўлса, Кабо-Верде жамоаси номидан Дерой Дуарте мувозанатни тиклади.
Қўшимча вақтнинг биринчи қисмида Жанубий Америка вакиллари яна олдинга чиқди. Бу сафар ҳимоячи Лисандро Мартинес ўз ҳисобига гол ёздирди. Бироқ Кабо-Верде таслим бўлмади ва Сидни Лопеш Кабралнинг аниқ зарбаси ҳисобни яна тенглаштирди.
Учрашув тақдири қўшимча вақтнинг ҳал қилувчи дақиқаларида ҳал бўлди. Кабо-Верде ҳимоячиси Диней Боржешнинг автоголи Аргентинага ғалаба келтирди.
Шу тариқа, амалдаги жаҳон чемпионлари 1/8 финалга йўлланма олди. Кейинги босқичда Аргентина терма жамоаси Миср билан чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

