Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Испания терма жамоаси Австрияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Соу-Фай» стадионида ўтказилган баҳс испанияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Учрашув қаҳрамони Микель Оярсабаль бўлди. У икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳар икки голга ҳам Марк Кукурелья ассистентлик қилди.
Испаниянинг учинчи голига эса ҳимоячи Педро Порро муаллифлик қилди. У Алекс Баэна узатган тўпни аниқ зарба билан дарвозага йўллади.
Ушбу ғалаба орқали Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига чиқди. Кейинги босқичда испанияликлар Португалия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби билан баҳс олиб боради.

