Тошкентда илк бор «Пул-кредит сиёсати мулоқоти — 2026» халқаро форуми ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан илк бор «Пул-кредит сиёсати мулоқоти – 2026» халқаро форуми бўлиб ўтди. «Глобал ноаниқлик ва рақамлаштириш тўлқини шароитида пул-кредит сиёсати» мавзусига бағишланган тадбирда марказий банклар, халқаро молия институтлари ва академик доиралар вакиллари иштирок этди.

Форумда глобал иқтисодиётдаги ўзгаришлар марказий банклар фаолиятига янги талабларни қўяётгани, ноаниқликлар эса эндиликда вақтинчалик эмас, балки пул-кредит сиёсатининг доимий омилига айланиб бораётгани таъкидланди. Шу муносабат билан форум турли мамлакатлар мутахассислари ўртасида очиқ ва амалий мулоқот майдони сифатида баҳоланди.

Панель муҳокамаларида Халқаро валюта жамғармаси вакиллари, турли давлатлар марказий банклари раҳбарлари ҳамда етакчи хорижий университетлар олимлари қатнашиб, замонавий пул-кредит сиёсатидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Муҳокамалар давомида Ўзбекистоннинг инфляцион таргетлаш режимига ўтиш жараёни ва эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, мамлакатда инфляция даражаси 2018 йилдаги қарийб 20 фоиздан 2026 йил май ҳолатига келиб 5,5 фоизгача пасайган. Базавий инфляция эса 5,7 фоиз атрофида шаклланган.

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ўртача 20 фоиздан тахминан 10 фоизгача камайгани қайд этилди. Банк тизимида хорижий валютадаги депозитлар улуши қарийб 50 фоиздан 20 фоизгача, кредитлар бўйича долларлашув даражаси эса 54 фоиздан 37 фоизгача қисқаргани макроиқтисодий барқарорликка ишонч ортиб бораётганининг муҳим кўрсаткичи сифатида баҳоланди.

Форум иштирокчилари инфляцион кутилмаларни 5 фоизлик мақсадли даражага туширишда эҳтиёткор ва изчил пул-кредит сиёсатини давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Тадбир доирасида рақамлаштириш шароитида пул-кредит сиёсатининг янги ёндашувлари, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, юқори частотали маълумотлар асосида иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ҳамда марказий банклар олдида турган янги чақириқлар ҳам муҳокама қилинди.

Форум якунида мазкур халқаро мулоқот платформасини мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Унга кўра, глобал иқтисодий ноаниқликлар ва технологик ўзгаришлар шароитида самарали ечимлар ишлаб чиқишда халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Трамп ўғиллари Қозоғистондаги вольфрам қазиб олиш лойиҳасидан даромад олиши мумкин

АҚШ Қозоғистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича келишув тузди. Музокаралар жараёнида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғиллари лойиҳа операторига айланадиган компанияга...

Больше похожих статей