- Advertisement -
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Тошкентга қайтмаслигини маълум қилди. Италиялик мутахассис миллий жамоа билан икки ойлик ишдан кейин қисқа таътил олиш учун ватанга йўл олишини айтди.
«Биз терма жамоа билан икки ой бирга бўлдик. Ҳозир барчамизга озгина дам олиш керак. Мен Нью-Йоркдан Италияга йўл оламан, сизлар билан эса сентябрда кўришамиз», — деди Каннаваро журналистларга.
Шу тариқа, миллий жамоа бош мураббийи таътилни Италияда ўтказади ва сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси билан ишини қайта давом эттиради.

