Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 7 фоизга оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда аҳолининг даромадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги қарор қабул қилинди. Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар ва иш ҳақи миқдорлари оширилади.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар, шунингдек, “Ижтимоий реестр”га киритилган оилаларга тўланадиган болалар нафақалари ва моддий ёрдам маблағлари 7 фоизга кўпайтирилади.

Натижада ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 983 минг сўмни ташкил этади. Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса 1 миллион 83 минг сўм этиб белгиланади.

Болалар нафақаси миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилди. Хусусан, 3 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун ойлик нафақа 386 минг сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун эса 295 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, иккинчи фарзанд учун қўшимча 177 минг сўм, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун эса қўшимча 118 минг сўм тўланади.

“Ижтимоий реестр”га киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 450 минг сўм этиб белгиланди.

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари ҳам 7 фоизга оширилади.

Шу билан бирга, пенсияларни ҳисоблашнинг базавий миқдори 1 июлдан бошлаб ойига 504 минг сўм этиб белгиланади.

1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 миллион 360 минг сўмга, базавий ҳисоблаш миқдори эса 440 минг сўмга етказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йирик карта ўтказмалари ҳақида солиқ органларига маълумот бериш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар...

Больше похожих статей