Фарғонада ҳамкорликка бағишланган халқаро ёшлар семинари бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона давлат университетида «Ёш тинчликпарварларнинг чегараолди ҳамкорлик ташаббуси» халқаро ёшлар семинари ўз ишини бошлади. Тадбир Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган ёшлар етакчилари, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларини бир майдонга жамлади.

Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Каха Имнадзе, ЕХҲТнинг махсус вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Элдор Арипов мазкур семинар Фарғона тинчлик форуми доирасида ўтказилаётган илк амалий ташаббус эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Фарғона тинчлик форуми минтақа давлатлари ўртасида мулоқот, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги майдон сифатида шаклланмоқда.

Таъкидланишича, форум доирасида айнан ёшларга бағишланган дастурнинг ташкил этилиши рамзий аҳамиятга эга. Зеро, барқарор тинчлик нафақат давлатлар ва халқаро институтлар саъй-ҳаракатлари, балки ёш авлоднинг фаол иштироки, ташаббуслари ва дунёқараши орқали ҳам таъминланади.

Элдор Арипов Фарғона водийси сўнгги йилларда Марказий Осиёдаги ижобий ўзгаришлар рамзига айланганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бир вақтлар ёпиқ чегаралар ва чекланган алоқалар билан боғланган ҳудуд бугунги кунда очиқлик, иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар муносабатларнинг кенгайиши туфайли янги тараққиёт босқичига қадам қўймоқда.

Семинар иштирокчилари Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, чегараолди ҳудудларда ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар ўртасида мулоқот ва ишонч муҳитини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, «Ёш тинчликпарварларнинг чегараолди ҳамкорлик ташаббуси» халқаро семинари 25 июлга қадар давом этади. Лойиҳа Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ёшлар ишлари агентлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Кабо-Верде Уругвайдан очко тортиб олди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг H гуруҳида Кабо-Верде ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги баҳс жанговар дуранг билан якунланди....

Больше похожих статей