Acwa ва Ўзбекистон теннис федерацияси авлодларни бирлаштирувчи фестиваль ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида Acwa компанияси ва Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамкорлигида «Авлодлар бирлиги» теннис фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент халқаро инвестиция форумининг спорт дастури доирасида ташкил этилди.

Лойиҳа турли ёшдаги инсонлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, устоз-шогирдлик анъаналарини мустаҳкамлаш ва спорт орқали ижтимоий ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган.

Фестиваль доирасида ёшлар ва катта авлод вакиллари теннис машғулотлари ва махсус мусобақаларда иштирок этиб, тажриба алмашиш ҳамда янги алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлди. Дастурдан авлодлараро маҳорат дарси ҳамда «Generations United Tiebreak Slam» турнири ўрин олди.

Тадбир шунингдек, Тошкент халқаро инвестиция форуми меҳмонлари ва халқаро делегациялар иштирокида ўтказилган махсус теннис турнири билан уйғунлаштирилди. Унда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар вакиллари спорт майдонида ўзаро беллашдилар.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, «Авлодлар бирлиги» лойиҳаси катта ёшдагилар орасидаги ижтимоий яккаланиш муаммосини камайтириш, ёшлар ва кексалар ўртасида ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ҳамда билим ва тажриба алмашинуви учун қулай муҳит яратишни мақсад қилган.

Acwa компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Жон Зайдийнинг қайд этишича, лойиҳа турли авлодларнинг кучли жиҳатларини бирлаштиришга хизмат қилади. Унинг фикрича, тажриба ва билимга эга катта авлод ҳамда инновацион ёндашувларга эга ёшларнинг ҳамкорлиги жамият тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари Азиз Ҳамидов эса спорт нафақат мусобақа, балки инсон капиталини ривожлантириш ва мустаҳкам ижтимоий алоқаларни шакллантириш воситаси эканини таъкидлади.

Маълум қилинишича, «Авлодлар бирлиги» лойиҳаси келгусида ҳам давом эттирилиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, устоз-шогирдлик анъаналарини ривожлантириш ва аҳолининг турли қатламларини спорт орқали фаол ижтимоий ҳаётга жалб этишга қаратилган янги ташаббуслар амалга оширилади.

Бугунги кунда Acwa Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги энг йирик хорижий инвесторлардан бири ҳисобланади. Компания мамлакат бўйлаб шамол ва қуёш энергетикаси, энергия сақлаш тизимлари ҳамда яшил водород ишлаб чиқаришга оид 19 та лойиҳани амалга оширмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк учрашувида Колумбияга мағлуб бўлди

Футбол бўйича жаҳон чемпионатида тарихий иштирокини бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки учрашувини Колумбияга қарши ўтказди. Қизғин ва...

Больше похожих статей