Бельгия терма жамоаси Мисрга қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг G гуруҳида Бельгия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув дуранг натижа билан якунланди. АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги «Люмен Филд» стадионида бўлиб ўтган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида муросага келди.

Учрашувда ҳисобни мисрлик футболчилар очишди. 19-дақиқада ярим ҳимоячи Эмом Ашур Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан сўнг жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бельгия терма жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 66-дақиқасида мисрлик ҳимоячи Муҳаммад Ҳани тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди ва ҳисоб тенглашди.

Қолган вақт давомида ҳар икки жамоада ғалаба голини киритиш учун имкониятлар бўлган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Натижада Бельгия ва Миср жаҳон чемпионатидаги иштирокини бир очкодан бошлади. G гуруҳида иштирок этаётган Янги Зеландия ва Эрон терма жамоалари эса биринчи тур доирасида кейинроқ ўзаро майдонга тушади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...

Больше похожих статей