2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати давомида мезбон мамлакатлардан бири бўлган АҚШнинг визавий сиёсати атрофида баҳслар кучаймоқда. Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибрил Раҷубга АҚШга кириш визаси берилмагани халқаро спорт жамоатчилигида муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, Раҷуб ФИФА томонидан жаҳон чемпионати тадбирларида иштирок этиш учун аккредитациядан ўтган ва мусобақанинг очилиш маросими меҳмонларидан бири сифатида таклиф қилинган эди. Шунингдек, у АҚШ ҳудудида ўтказиладиган бир қатор учрашувларни томоша қилишни режалаштирган.
Фаластин футболи раҳбари виза берилмаганидан норозилигини билдириб, спорт вакилларининг халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқи чекланмаслиги кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, жаҳон чемпионати каби йирик турнирларга мезбонлик қилаётган давлатлар аккредитациядан ўтган иштирокчилар учун мамлакатга кириш имкониятини таъминлаши лозим.

