Ўзбекистонда юқори тезликдаги темир йўл тармоғини кенгайтириш режалаштирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг «Hyundai Rotem» компанияси билан ўтказилган музокаралар давомида муҳокама қилинди. Учрашув 10 июнь куни Корея Республикасида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Томонлар замонавий юқори тезликдаги саккизта электр поездларини етказиб бериш ҳамда улардан фойдаланишнинг техник шартларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, янги ва амалдаги йўналишларда фойдаланиш режалаштирилаётган «Жалолиддин Мангуберди» поездлари лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунлари бўйича темир йўл транспортини модернизация қилиш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Аввалроқ мамлакатда Тошкент–Хива–Тошкент йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд қатнови йўлга қўйилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Молдовадан Ўзбекистонга фирибгарликда гумонланувчи экстрадиция қилинди

Фирибгарлик жиноятида айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Молдова Республикасидан мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги...

Больше похожих статей