Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти туманларини ихтисослашув асосида ривожлантириш бўйича топшириқ берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Самарқанд вилояти туманларини комплекс ривожлантириш ва чекка ҳудудларда аҳоли турмуш даражасини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Булунғур, Нарпай, Оқдарё, Пахтачи, Қўшработ, Каттақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун 2026 йилда қўшимча 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди.

Янги стратегияга мувофиқ, туманлар тармоқлар бўйича ихтисослаштирилади. Хусусан, Булунғур, Қўшработ, Пахтачи ва Каттақўрғон туманлари қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва боғдорчилик марказларига айлантирилади. Булунғурда йиллик қуввати 100 минг бош бўлган наслчилик хўжалиги ташкил этиш, Қўшработ ва Оқдарё туманларида эса ҳар йили 800 минг бош наслли жўжа етиштириш корхоналарини барпо этиш режалаштирилган.

Нарпай тумани ва Каттақўрғон шаҳри саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ўсиш нуқталари сифатида белгиланди. Нарпай туманида 100 гектар майдонда 500 миллион долларлик инвестициялар жалб қилинган саноат зонаси ташкил этилади. Лойиҳаларни амалга оширишга Япониянинг ўнта йирик компаниясини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Йиғилишда туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Самарқанд шаҳри тарихий марказидаги 13 та кўчани пиёдалар ҳудудига айлантириш ва янги сайёҳлик объектларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Шунингдек, «Оҳалик – Оқбўйро – Миронкўл» туристик-рекреацион ҳудудини кенгайтириш режалаштирилган.

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ижтимоий объектлар қуриш, автомобиль йўллари ва муҳандислик тармоқларини модернизация қилиш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини зарур инфратузилма билан таъминлаш учун 1,2 триллион сўм йўналтириш таклиф этилди.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари ҳар бир туманнинг мавжуд салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва вилоят ҳудудлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий тафовутни қисқартириш бўйича топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирлар таклиф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация, шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди. Муҳокама давомида мамлакат...

Больше похожих статей