Фабио Каннаваро АҚШда Ўзбекистон терма жамоаси текширувдан ўтказилганидан норозилик билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Fabio Cannavaro АҚШда Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан жамоа аъзоларининг хизмат итлари ёрдамида текширувдан ўтказилганидан норозилигини билдирди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, хавфсизлик хизмати вакиллари бу тартиб қоидалар талаби эканини маълум қилган. Бироқ текширув фақат Ўзбекистон терма жамоасига нисбатан қўлланган.

«Менга бу қоидалар талаби эканини айтишди, аммо охир-оқибат текширув фақат бизга нисбатан ўтказилди», — деди Каннаваро.

Маълум қилинишича, хавфсизлик хизмати ходимлари хизмат итлари ёрдамида жамоанинг ҳар бир аъзосини алоҳида текширган. Шунингдек, футболчилар ва мураббийлар штабига тегишли шахсий буюмлар ҳам кўздан кечирилган.

Бундан аввал Сенегал ва Ироқ миллий терма жамоалари футболчилари ҳамда мураббийлари ҳам шундай текширувдан ўтказилгани хабар қилинган.

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Илк бор мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жалолиддин Машарипов умуртқа поғонаси чурраси кучайиши сабабли ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди ва 2026 йилги футбол...

Больше похожих статей