Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Fabio Cannavaro АҚШда Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан жамоа аъзоларининг хизмат итлари ёрдамида текширувдан ўтказилганидан норозилигини билдирди.
Мураббийнинг сўзларига кўра, хавфсизлик хизмати вакиллари бу тартиб қоидалар талаби эканини маълум қилган. Бироқ текширув фақат Ўзбекистон терма жамоасига нисбатан қўлланган.
«Менга бу қоидалар талаби эканини айтишди, аммо охир-оқибат текширув фақат бизга нисбатан ўтказилди», — деди Каннаваро.
Маълум қилинишича, хавфсизлик хизмати ходимлари хизмат итлари ёрдамида жамоанинг ҳар бир аъзосини алоҳида текширган. Шунингдек, футболчилар ва мураббийлар штабига тегишли шахсий буюмлар ҳам кўздан кечирилган.
Бундан аввал Сенегал ва Ироқ миллий терма жамоалари футболчилари ҳамда мураббийлари ҳам шундай текширувдан ўтказилгани хабар қилинган.
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Илк бор мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этади.

