Ўзбекистонда суд тизимида шаффофлик ва коррупцияга қарши кураш механизмларини кучайтириш мақсадида судьялар ва суд аппарати ходимларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилади.
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрга қадар судьяларнинг, 2027 йил 1 майга қадар эса суд аппарати ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги декларацияларни қабул қилиш, текшириш ва таҳлил қилишга мўлжалланган автоматлаштирилган электрон тизимлар ишга туширилади.
Ҳужжатда суд аппарати ходимларининг оила аъзолари — турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларация қилиш тартибини жорий этиш ҳам назарда тутилган.
Мазкур чоралар суд тизимида очиқликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва комплаенс назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

