Судьялар ва суд ходимлари даромад ҳамда мол-мулкларини декларация қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда суд тизимида шаффофлик ва коррупцияга қарши кураш механизмларини кучайтириш мақсадида судьялар ва суд аппарати ходимларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилади.

Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрга қадар судьяларнинг, 2027 йил 1 майга қадар эса суд аппарати ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги декларацияларни қабул қилиш, текшириш ва таҳлил қилишга мўлжалланган автоматлаштирилган электрон тизимлар ишга туширилади.

Ҳужжатда суд аппарати ходимларининг оила аъзолари — турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларация қилиш тартибини жорий этиш ҳам назарда тутилган.

Мазкур чоралар суд тизимида очиқликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва комплаенс назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбек жарроҳи Ойбек Омонов Европанинг нуфузли Пирогов ордени билан тақдирланди

Яқин кунларда ўзбек ва умуман Марказий Осиё тиббиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа рўй берди. Бу ҳодиса минтақанинг...

Больше похожих статей