Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга қарши баҳсда 2:1 мағлуб бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Нидерландия терма жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб 32-дақиқада очилди. Нидерландия ҳужумчиси Коди Гакпо пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу тариқа биринчи бўлим ва ўйиннинг асосий қисми меҳмонлар устунлигида давом этди.

Баҳснинг сўнгги дақиқаларида майдон эгалари таркибида бир футболчи қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолган рақибга қарши Ўзбекистон терма жамоаси босимни кучайтирди ва 90-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Бироқ қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқаларида Нидерландия фойдасига иккинчи пенальти белгиланди. Бу сафар ҳам Коди Гакпо хатога йўл қўймади ва 90+8-дақиқада ғалаба голини киритди.

Асосий ўйиндан кейин жамоалар ёпиқ эшиклар ортида ҳар бири 30 дақиқадан иборат қўшимча ўқув баҳсини ҳам ўтказишди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Азизбек Амонов ва Авазбек Ўлмасалиев муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида саноат корхоналарида унумдорликни ошириш бўйича тадбиркорлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди

Бухоро давлат техника университетида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Интеграцион халқаро консалтинг компанияси эксперти Атанас Кочов ҳамда Макроиқтисодий...

Больше похожих статей