Ўзбекистонлик теннисчи Maria Timofeeva Хорватияда ўтаётган WTA 125 Makarska Open турнирининг ярим финалига чиқди.
Чорак финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи марокашлик Yasmin Kabbajни икки сетда ишончли ҳисобда мағлуб этди — 7:5, 6:1.
Финал йўлланмаси учун Мария Тимофеева испаниялик Sara Sorribes Tormoга қарши кортга чиқади.
Ярим финал учрашуви бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Халқаро майдондаги мазкур муваффақият Мария Тимофееванинг жорий мавсумдаги навбатдаги ютуқларидан бири бўлди. Унинг WTA 125 турниридаги муваффақиятли иштироки Ўзбекистон теннисининг халқаро аренадаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

