Хитойлик инвесторлар ҳисобидан Тошкентдаги дренаж тизимини яхшилаш учун 400 млн доллар ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган III Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми доирасида Тошкент шаҳри учун умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция ва экспорт келишувларига эришилди.

Маълум қилинишича, келишувларнинг 3 миллиард 350 миллион доллари инвестициявий лойиҳаларга, 156 миллион доллари эса экспорт шартномаларига тўғри келади.

Форум якунлари бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги иштирокида инфратузилма, транспорт, қурилиш, экология ва саноат соҳаларига оид қатор йирик лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланди. Лойиҳалар пойтахтни аҳоли ва меҳмонлар учун янада қулай, хавфсиз ва замонавий шаҳарга айлантиришга қаратилган.

Хусусан, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, транспорт тизимини ривожлантириш, жамоат жойлари ва автотураргоҳлар барпо этиш, муҳандислик ҳамда экологик ечимларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳаларни молиялаштириш EPC+F модели асосида амалга оширилиши белгиланган. Унга кўра, маблағлар давлат бюджети ёки давлат кафолатларисиз, хитойлик ҳамкорлар томонидан жалб қилинади. Тўловлар эса келгусида шаҳар бюджетига шаклланадиган янги даромад манбалари ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилади.

Келишувлар доирасида “Янги авлод” махсус саноат зонасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хитойнинг “Jwise”, “Zhongke Honghu”, “CAS Cloud” ва “UMGG” компаниялари билан умумий қиймати 130 миллион долларлик инвестиция битимлари имзоланди.

Ушбу ҳамкорликлар саноат зонасининг технологик ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, юқори технологияли лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда замонавий бошқарув ечимларини жорий этишни назарда тутади.

Йирик лойиҳалар орасида дренаж ва ёмғир сувларини чиқариш тизимини ривожлантириш учун 400 миллион доллар, замонавий 24/7 форматдаги кўчаларни ташкил этиш учун 100 миллион доллар, реновация ҳудудларида кўп қаватли уй-жой мажмуаларини қуриш учун 500 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, BRT тизими, йўл ўтказгичлар ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга 1 миллиард доллар, транспорт ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларига яна 1 миллиард доллар йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, безак тошлари, керамика маҳсулотлари ва чиқиндиларни саралаш учун “ақлли” ускуналар ишлаб чиқариш бўйича ҳам саноат лойиҳалари амалга оширилади.

Форум доирасида экспорт шартномалари ҳам имзоланди. Жумладан, 150 миллион долларлик заргарлик буюмлари экспорти, 5 миллион долларлик пахта ип-калаваси ва 1 миллион долларлик кумуш концентрати етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФВВ вазирлиги 31 май куни фуқаролар учун қабул ўтказади

2026 йил 31 май куни соат 9:00 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати биносида ФВВ вазири, генерал-майор Абдулла Икрамов...

Больше похожих статей