25 май куни республика бўйлаб “Автомобилсиз кун” ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Ташаббус атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни оширишга қаратилган.

Мазкур тартиб Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 25 мартда қабул қилинган “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий этилган.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида республика бўйлаб “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади.

Фармонда белгиланишича, “Автомобилсиз кун” давомида давлат хизматчиларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади. Бу орқали жамоат транспорти, велосипед ва пиёда ҳаракатланишни рағбатлантириш, шунингдек, шаҳарларда транспорт воситалари чиқарадиган зарарли ташламалар ҳажмини қисқартириш мақсад қилинган.

“Автомобилсиз кун” ташаббуси мамлакатда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларнинг муҳим қисми сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландга визасиз кира олмайди

Таиланд ҳукумати томонидан 19 май куни қабул қилинган визавий тартибга оид қарор ҳозирча расман эълон қилинмагани сабабли мазкур масала...

Больше похожих статей