Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Шаньси провинциясидаги кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Фожиа 22 май куни кечқурун Хитой шимолидаги Шаньси провинциясининг Цинъюань уездида жойлашган «Люшэньюй» кўмир конида содир бўлди. Газ портлаши оқибатида камида 90 нафар киши ҳалок бўлган. Ҳодиса вақтида ер остида 247 нафар шахтачи бўлган.
Хитой давлат оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, қутқарув операцияси 20 соатдан ортиқ вақт давом этмоқда. У

