Давлат харидларининг ҳажми 92,6 триллион сўмга етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда давлат харидлари умумий ҳажми 92,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ўтказилган таҳлил натижаларида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, давлат харидларининг 38,4 триллион сўми ёки 41,5 фоизи бюджет буюртмачилари ҳиссасига тўғри келган бўлса, 54,2 триллион сўм ёки 58,5 фоизи корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори давлат харидлари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда мазкур кўрсаткич 36,2 триллион сўмни ташкил қилди. Кейинги ўринларда 17,4 триллион сўм билан Навоий вилояти ҳамда 6,7 триллион сўм билан Тошкент вилояти жой олди.

Вазирлик ва идоралар орасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 6,7 триллион сўмлик харидлар билан етакчилик қилди. Шунингдек, Транспорт вазирлиги 6,2 триллион сўм, Сув хўжалиги вазирлиги эса 4,7 триллион сўмлик давлат харидларини амалга оширган.

Йирик давлат корхоналари кесимида энг катта харид ҳажми “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳиссасига тўғри келиб, кўрсаткич 11,4 триллион сўмни ташкил этган. Шунингдек, “Навоий уран” давлат корхонаси 3 триллион сўм, “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти 2,8 триллион сўм ва “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти 2,7 триллион сўмлик харидларни амалга оширган.

Агентлик давлат харидлари соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида таҳлилий маълумотларни мунтазам эълон қилиб боришини билдирди. Шу билан бирга, аниқланган камчиликлар юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Давлат харидларида рақобат муҳитини кенгайтириш ва тўғридан-тўғри шартномалар улушини қисқартириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғона вилояти Беларусдаги халқаро иқтисодий форумда иштирок этмоқда

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Гомель вилоятида ўтказилаётган ХХ Халқаро иқтисодий форумда иштирок этмоқда. Форум доирасида хорижий делегациялар...

Больше похожих статей