Тошкент уй-жой бозори: нархлар умумий бозорда кескин ўзгармаган, бироқ сегментлар кесимида фарқ кучаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар нархи ва бозорнинг фаоллиги таҳлил қилинди.

Апрель ойида уй-жой бозорида фаоллик пасайди. Мазкур даврда умумий эълонлар сони 44,5 мингтани ташкил қилган. Бу март ойидагига нисбатан 13,4%га, ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 17,7%га кам.

Эълонлар сонида бирламчи бозор улуши ортиб бормоқда.

Уй-жой эълонлари таркибида бирламчи бозор улуши 2024-йилнинг январь ойидаги 33,8% дан 47,6% гача ошди, иккиламчи бозор улуши эса 66,2% дан 52,4% гача камайди.

Уй-жой бозорида 2–3 хонали сегментларда нарх нисбатан барқарор сақланмоқда. Бирламчи бозорда 4+ хонали юқори нарх сегментида пасайиш сақланмоқда, иккиламчи бозорда эса ушбу сегментда мўтадил ўсиш қайд этилди.

Бирламчи бозорда нархларнинг ўзгариши:

3 хонали — +1,8%

2 хонали — +0,7%

1 хонали — −1,6%

4+ хонали — −2,1%

Иккиламчи бозорда нархларнинг ўзгариши

1 хонали — +3,5%

2 хонали — +0,4%

3 хонали — +1,2%

4+ хонали — +0,6%

Марказга яқин ҳудудларда тўлиқ таъмирланган уйлар нархи юқорилигича қолмоқда.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар бўйича 1 м² учун ўртача таклиф нархлари туманлар кесимида фарқланмоқда:

Миробод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек: $1413 -$2121,

Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яшнабод: $1195$1797,

Учтепа, Олмозор, Сирғали: $900$1367.

Тўлиқ таъмирланган хонадонларнинг ҳудудлар ўртасидаги нарх тафовути бирламчи бозорда 2 баробардан ошди.

4 хонали тўлиқ таъмирланган хонадонларда:

Бирламчи бозор:

Миробод — $2 117/м²

Сирғали — $922/м²

2,3 баравар тафовут

Иккиламчи бозор:

Миробод — $1 677/м²

Сирғали — $900/м²

1,9 баравар тафовут

Яшнободдаги ўсиш ва “Янги Тошкент” омили.

Яшнобод туманида кузатилаётган нарх ўсишига қурилиш фаоллиги, инфратузилма ривожи ҳамда “Янги Тошкент” лойиҳаси билан боғлиқ кутилмалар таъсир қилаётган бўлиши мумкин.

Нақдсиз олди-сотди тартибининг жорий этилиши дастлабки ойда нархларда кескин ўзгариш келтириб чиқармади. Якуний таъсирни баҳолаш учун 2026-йилнинг 2–3-чоракларидаги динамика муҳим бўлади.

Хулоса: Марказга яқин ҳудудларда нарх даражаси юқорилигича қолмоқда, Яшнободда эса инфратузилма ва “Янги Тошкент” омили ўсиш кутилмаларини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, 4+ хонали юқори нарх сегментидаги пасайиш рискини алоҳида баҳолаш зарур.

Таҳлиллар ОLX.UZ очиқ эълонлари асосида тайёрланган бўлиб, ундаги нархлар таклиф нархларини акс эттиради; якуний битим нархлари бундан фарқ қилиши мумкин.

Батафсил

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қурбон ҳайити муносабати билан 350 мингдан зиёд касал боладарнинг тиббий харажатлари қопланади

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда мамлакатда инсон...

Больше похожих статей