Silk Road Tashkent 2026 стартда 3 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

17 май куни эрта тонгдан “Янги Ўзбекистон” боғи оммавий спорт майдонига айланди. Тошкент шаҳрида баҳорнинг йирик оммавий спорт тадбирларидан бири — Silk Road Tashkent 2026 халқаро югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирда профессионал спортчилар, талабалар, югуриш клублари аъзолари, болали оилалар ҳамда соғлом турмуш тарзи тарафдорлари иштирок этди. Жами 3 мингдан ортиқ киши стартга чиқди.

Қатнашчилар 5 ва 10 километр масофалардаги югуриш баҳсларида, шунингдек, Nordic Walking шимолий юриш ва Kids Run болалар югуриш мусобақаларида иштирок этдилар.

Дастурнинг алоҳида қисми сифатида “Талаба Yugur” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди. Мазкур лойиҳа 2024 йилдан буён мамлакат бўйлаб ўтказиб келинмоқда ва талабалар спорт маданиятининг муҳим қисмига айланиб бормоқда.

Старт шаҳарчаси “Янги Ўзбекистон” боғида жойлаштирилди. Эрталабдан мусиқа садолари янграб, ҳамкорлар майдончалари, саҳна ва шахсий буюмларни сақлаш ҳудудлари фаолият кўрсатди. Мусобақалар олдидан иштирокчилар оммавий бадантарбия машқларини бажардилар.

Тадбирга кўплаб оилалар фарзандлари билан ташриф буюрди. Kids Run мусобақасидан сўнг болалар медаллари билан суратга тушиб, байрамона муҳитда вақт ўтказдилар.

Мусобақа Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилди. Шунингдек, “Ўзбектелеком” АЖ, “ASTERIUM” АЖ, “UzAuto Motors” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тадбир ҳамкорлари сифатида иштирок этди.

Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси директори Шуҳрат Усмоновнинг таъкидлашича, оммавий спорт тадбирларида нафақат профессионал спортчилар, балки талабалар, оилалар ва янги иштирокчиларнинг ҳам фаол қатнашиши югуриш маданиятини оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Ташкилотчилар 5 ва 10 километр масофалар бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ғолиб ҳамда совриндорлар учун кенгайтирилган мукофот жамғармасини тақдим этди. Жами 12 нафар спортчи совринли ўринлар учун тақдирланди.

10 километр масофада ғолибларга 6 миллион сўмгача, 5 километр йўналишида эса 3,5 миллион сўмгача пул мукофотлари топширилди. Kids Run иштирокчилари ҳам ташкилотчилар ва ҳамкорлар томонидан совғалар билан тақдирланди.

Тадбир олдидан Tashkent City Mall ҳудудида EXPO майдони иш бошлади. Бу ерда қатнашчилар старт тўпламларини қабул қилиб, мусобақа дастури билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Silk Road Uzbekistan югуриш туркуми бугунга қадар Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида ўтказилди. Лойиҳанинг навбатдаги босқичи 24 май куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Унда туркум доирасида илк бор ярим марафон ташкил этилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей