- Advertisement -
Футбол бўйича U17 Осиё кубогининг ярим финал босқичида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб борди.
Асосий вақтда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлиб, унда Япония терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Ўзбекистон U17 терма жамоаси мусобақадаги иштирокини ярим финал босқичида якунлади.

