Президент БМТ-Ҳабитат раҳбари билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури — БМТ-Ҳабитат ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўтган йили Самарқанд иқлим форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижросини ҳам кўриб чиқдилар.

Шунингдек, қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш, соҳага оид лойиҳаларни илгари суриш ва экспертлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти томонидан Бутунжаҳон урбанизация форумида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Минскда «Беларусь-Ўзбекистон» Дўстлик хиёбони очилди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Беларусь — Ўзбекистон» Дўстлик хиёбонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг...

Больше похожих статей