Президент БМТ-Ҳабитат раҳбари билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури — БМТ-Ҳабитат ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўтган йили Самарқанд иқлим форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижросини ҳам кўриб чиқдилар.

Шунингдек, қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш, соҳага оид лойиҳаларни илгари суриш ва экспертлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти томонидан Бутунжаҳон урбанизация форумида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ҳар 8чи фуқаронинг автомобили бор: мамлакатда 5 млн та машина ҳисобга олинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 дона автотранспорт воситалари...

Больше похожих статей