Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси IPO’си халқаро бозорда тарихий воқеа бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон иқтисодиёти тарихида илк бор миллий акциялар халқаро оммавий савдога чиқарилди. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” компанияси билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлади.

Лондон фонд биржасида ўтказилган тантанали маросим мамлакатнинг халқаро капитал бозорига интеграциясида муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда. Ушбу жараён Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш сиёсати натижаси сифатида эътироф этилмоқда.

Таъкидланишича, тизимли ва изчил ислоҳотлар орқали мамлакат иқтисодиёти сўнгги йилларда уч баробар ўсган. Шу билан бирга, давлат институтлари фаолияти самарадорлиги оширилиб, инвесторлар учун ҳуқуқий ва молиявий кафолатлар мустаҳкамланган. Бу эса Ўзбекистоннинг глобал молия бозорида ишончли ва очиқ ҳамкор сифатидаги нуфузини кучайтирган.

IPO жараёнида “BlackRock”, “Franklin Resources”, “Redwheel” каби дунёнинг етакчи инвестиция компаниялари иштирок этгани халқаро инвесторларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ва унинг истиқболига бўлган ишончи юқори эканини кўрсатди.

“Franklin Templeton” бош ижрочи директори Женни Жонсоннинг таъкидлашича, компания Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни жорий этиш, барқарор бизнес муҳитини шакллантириш ва маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилаётганидан мамнун.

Унинг фикрича, мазкур муваффақиятли IPO бошқа ўзбек компанияларининг ҳам халқаро молия бозорларига чиқиши учун янги имкониятлар очиб беради.

Мутахассислар фикрича, ушбу жараён мамлакатда хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва инвестиция соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичга чиққанини англатади. IPO орқали жалб қилинаётган халқаро капитал эса иқтисодиётнинг турли тармоқларини модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент БМТ-Ҳабитат раҳбари билан учрашди

Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари...

Больше похожих статей